Янгийўлда 5 кишини ўлдиришда гумонланган шахсга нисбатан суд иши бошланди
3-саҳифа
−
15 Ноябрь
6878Жорий йилнинг июль ойида Тошкент вилоятида Янгийўл туманида бир оиланинг барча аъзолари ўлдирилиб, уйига ўт қўйиб юборишда гумонланган шахсга нисбатан очилган жиноят ишини судда кўриб чиқиш бошланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Бугун, 15 ноябрь куни Тошкент вилоят судида Жиноят кодексининг 97- (қасддан одам ўлдириш), 118- (номусга тегиш), 134- (қабрни таҳқирлаш), 164- (босқинчилик) ва 173- (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган 1995 йилда Наманган вилоятида туғилган З.С.га (эркак) оид жиноят ишини биринчи инстанциясида кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.
Билдирилишича, ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
"Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади", дейди Олий суд матбуот котиби.
Воқеа қандай содир бўлган эди?
26 июль куни соат 06:19 ларда Янгийўл тумани Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга асосан Янгийўл тумани ФВБ Ёнғин қутқарув қисми ўт ўчирувчилари воқеа жойига етиб борган ва келиб чиққан ёнғин бартараф этилган.
Хонадонни кўздан кечириш давомида 1991 йилда туғилган эркак, 1999 йилда туғилган аёл, 2021 ва 2022 йилда туғилган болалар, 2018 йилда туғилган қизнинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган. Маълум қилинишича, вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган.
Ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланган. Дастлабки маълумотларга кўра, 29 ёшдаги гумонланувчи шахс марҳумнинг қариндоши ҳисобланиб, у ушбу жиноятни ўрталарида мавжуд бўлган қарз муносабати сабабли содир этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь