Янгиланган IBF рейтингида ўзбекистонлик боксчиларнинг ўрни қандай?
Спорт
−
15 Декабрь 2021 14342 1 дақиқа
Халқаро бокс федерацияси IBF боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев (10-0) чемпион сифатида қайд этилган. “Mj Kaka” шунингдек, WBA йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади.
Яримўрта вазн (-66,6 кг) тоифасида рингга кўтариладиган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (18-1) эса 1-поғонадан жой олган. У мазкур вазн тоифасида чемпионлик камари учун расмий даъвогар ҳисобланади. Айни пайтда IBF камари америкалик Эррол Спенсга тегишли. Бир неча кун аввал Абдуқаҳҳоров канадалик Коди Кровлига қарши тўқнашувда очколар ҳисобига имкониятни бой бериб қўйган эди.
Супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) эса Шоҳжаҳон Эргашев (21-0) тўртинчи поғонада жойлашган. Шунингдек, ушбу вазнда Шаҳрам Ғиёсов (11-0) 11-поғонани эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 декабрь куни “Matchroom Boxing” компанияси томониданТошкентда ўтказиладиган профессионал бокс оқшомида Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов, Ҳасанбой Дўсматов ва Бектемир Мелиқўзиев каби боксчилар рингга кўтарилади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025