Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради (видео)
Спорт
−
09:26 7311 1 дақиқа
Мисрнинг машҳур Гиза пирамидалари яқинида ўтаётган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов британиялик Жек Кэттеролга қарши рингга кўтарилди ва профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради.
Ярим ўрта вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича чемпионлик учун кечган ушбу тўқнашув катта қизиқиш билан кутилди. Чунки Ғиёсов профессионал боксда ҳали мағлубият нималигини билмаган, ҳар бир жангида ўзининг техникаси, тезлиги ва характерини кўрсатиб келаётган эди.
Бироқ бу сафар рингдаги сценарий Ғиёсов фойдасига кечмади. Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди. Ҳар икки боксчи ҳам эҳтиёткор, ҳисобли ва тактик жиҳатдан ўйланган ҳаракат қилди. Чемпионлик баҳсига хос тарзда, ҳар бир раундда майда деталлар, аниқ зарбалар ва ҳимоядаги ҳаракатлар муҳим аҳамият касб этди.
Ҳакамлар қарорига кўра, ғалаба 32 ёшли британиялик Жек Кэттеролга берилди. Шу тариқа, Шаҳрам Ғиёсов WBA чемпионлик камари учун имкониятни бой берди ва профессионал фаолиятида илк бор мағлубиятга учради.
Унинг рақиби эса бугунга қадар 34 та жанг ўтказган бўлиб, 32 ғалабага эришган, 2та жангда мағлуб бўлган, 14 та жангни нокаут билан якунлаган.
Live
Барчаси