Ғиёсов Каттераллга қарши жангдан қанча ишлаб олгани маълум бўлди

Спорт

image

Жорий йилнинг 23 май куни Мисрда бўлиб ўтган WBA Regular камари учун жангда рингга кўтарилган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ва англиялик Жек Каттералл ушбу жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди. Бу ҳақда “SportySalary” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Ғиёсов ушбу жанг учун тахминан 150 минг доллар миқдорида гонорар олган. Бу сумма унинг аввалги жанглари — Окампо, Урванов ва Парра каби рақибларга қарши чиқишларидаги тўловлари асосида ҳисобланган.

Унинг рақиби, англиялик Жек Каттералл эса ушбу жангдан анча кўпроқ — тахминан 250 мингдан 300 минг долларгача даромад олган.

Маълумот учун, Мисрда бўлиб ўтган WBA Regular камари учун жанг 12 раунд давом этди ва унда Шаҳрам Ғиёсов очколар ҳисобида Жек Каттералга мағлуб бўлди. Бу унинг профессионал фаолиятидаги илк мағлубияти бўлди. У аввал ўтказган 17 та жангининг барчасида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа Жек Каттералл ярим ўрта вазн тоифасида WBA Regular камари соҳибига айланганди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу бокс оқшомининг асосий жангида ғалаба қозонганн Александр Усик ушбу жангдан тахминан 100 миллион доллар ишлаб топгани ҳақида маълумот берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов WBA Жек Каттералл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг