Тошкентдаги проф бокс кечасида кимлар рингга кўтарилади?

Спорт

−

image

Жорий йилнинг 17 декабрь куни “Matchroom Boxing” компанияси Тошкентда ўтказиладиган профессионал бокс оқшомини расман эълон қилди.

Кечанинг марказий жангида Исроил Мадримов (7-0-0) франциялик Мишель Сорога (35-2-1) қарши баҳс олиб боради. Айни пайтда Мишель Соро WBA рейтингида биринчи, Исроил Мадримов эса 2-поғонани эгаллаб турибди. Ғолиб боксчи чемпионлик жанги учун мажбурий даъвогарга айланади.

Шунингдек, оқшом доирасида Шаҳрам Ғиёсов (11-0-0), Ҳасанбой Дўсматов (3-0-0), Бектемир Мелиқўзиев (7-1-1), Иқболжон Холдоров (1-0-0), Элнур Абдураимов (7-0-0) ва проф боксда дебют қилаётган Дилшодбек Рўзметов рингга кўтарилиши кутилмоқда.

Исроил Мадримов – Мишел Соро (35-2-1 24 КО)
Шаҳрам Ғиёсов – Кристиан Кориа (29-8-2, 13 КО)
Ҳасанбой Дўсматов – Ҳосе Ривас (18-12-4, 10 КО)
Бектемир Мелиқўзиев – Сергей Екимов (18-3, 9 КО)
Иқболжон Холдaров – Димитрий Милиуша (9-5-1, 4 КО) 
Элнур Абдураимов – Жон Гемино (22-12-1, 12 КО) 
Дилшод Рўзметов – Максим Смирнов (8-10-3, 4 KO)

Эслатиб ўтамиз, Ғиёсовнинг рақиби Кориа 39 ёшда, Мелиқўзиев эса илк бор Тошкентда жанг қилади, Холдоров эса Шоҳжаҳон Эргашевнинг собиқ рақибига қарши рингга кўтарилади. 


 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг