Янги тизимда иш бошламаган кластерларнинг мақоми бекор қилинади

Жамият

image
Фермерларга пахтанинг ҳар бир тоннаси учун 1 млн сўмдан субсидия берилади north_east

Фермерларга пахтанинг ҳар бир тоннаси учун 1 млн сўмдан субсидия берилади

Агар кластерлар янги тизим асосида толани қайта ишлашни бошламаса, кейинги йилдан кластер мақоми бекор қилинади ва пахта ҳосили учун имтиёзли кредит берилмайди. Бу ҳақда бугун, 13 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган тўқимачилик соҳасида экспорт имкониятлари ва захираларни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ҳозир 15 та кластерда толани қайта ишлаш қуввати йўқ, яна 12 тасининг қуввати етарли эмас. Улар хомашёси етарли бўлмаган ип-йигирув корхоналари билан самарали кооперация тизимини йўлга қўйиши кераклиги таъкидланди.

Билдирилишича, ундай кластерларга қўшимча инвестиция қилиб, толани қайта ишлаш бўйича янги лойиҳа қилиш талаби қўйилмайди ва жозибадор молиявий механизмлар тақдим этилади. Лекин кластер бу тизим асосида толани қайта ишлашни бошламаса, кейинги йилдан кластер мақоми бекор қилинади ва пахта ҳосили учун имтиёзли кредит берилмайди.

Шунингдек, барча тўқимачилик корхоналарини электр таъминоти ўйлантираётгани қайд этилди. Шу муносабат билан корхоналарга ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган қуёш панелларини тармоққа улашга рухсат берилади ва бу мақсадлар учун 200 миллион доллар кредит ресурслари йўналтирилади ва ставканинг 10 фоизгача қисми қоплаб берилади.

“Мана, тўқимачилик корхоналари учун бир қатор имтиёзлар бераяпмиз. Лекин, қарс икки қўлдан чиқади”, деди Президент.

Бундан ташқари, ўз ходимларининг фарзандлари учун боғча ташкил қилган тўқимачилик соҳаси корхоналарига хусусий боғчалардаги каби ҳар бир тарбияланувчи бўйича субсидия ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев тўқимачилик пахта кластер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг