Кимлар камбағаллар тоифасига киради?
Жамият
−
11 Июнь 2020
15426Истеъмолнинг минимал ва рационал даражаси мавжуд. Истеъмолнинг минимал даражаси истеъмолчининг мавжуд бўлган нормал шароитларни таъминлаш чегарасидан ташқарига чиққанида у камбағаллар тоифасига айланади.
Турмуш даражасини аниқлаш учун истеъмол саватчасидан, яъни муайян истеъмол даражасини таъминловчи товарлар ва хизматлар мажмуйидан фойдаланилади. Жаҳон тажрибасида аҳоли яшаш минимумини ҳисоблашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
Статистик усул – кам таъминланган қатлам даромадининг ўртача даражасининг 10-20 фоизи олинади.
Социологик усул – мазкур усулда яшаш минимуми аҳоли фикрига таяниб белгиланади.
Ресурс усули – яшаш минимуми иқтисодиётнинг имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади.
Норматив усул – давлат томонидан минимал истеъмол бюджети қонун ва ижтимоий нормативлар билан белгиланади.
Истеъмол саватчаси учта асосий таркибий қисмга: озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва хизматларга ажратиш мумкин. Истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосини яратиш орқали аҳоли камбағалликдан қутулиб қолмайди, балки уларнинг сонига аниқлик киритилади, холос. Худди шу мақсадда аҳолини даромадини оширишнинг энг самарали йўли бу фуқароларни боқиманда кайфиятдан чиқариш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтиришдан иборат бўлиши лозим.
Аввалроқ, 145 минг камбағал аҳоли ишга жойлаштирилиши режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси