ОТМда грант асосида ўқиган талабалар қишлоқларга ишлаш учун юборилади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу йиғилиш давомида Президент камбағалликни қисқартириш чора тадбирлари бўйича кўрсатмалар бериб ўтди.

Хусусан, давлат раҳбари Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идораларни бириктириб, муҳтожларга кўмаклашиш тизимини яратиш, оилавий тадбиркорлик ва томорқачиликни ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

Давлат гранти ҳисобига таҳсил олган талабалар 3 йил муддатга шундай ҳудудларга меҳнат фаолияти учун йўналтирилиши таклифи билдирилди.

Шунингдек, мамлакатда кичик бизнес иқтисодиётнинг ўсиш нуқтаси этиб белгиланган. Йиғилишда тадбиркорларга эркин рақобат муҳитини яратиш учун хусусий мулкчиликни ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш зарурлиги таъкидланди. Юқори технологияли тармоқларда кичик бизнес ҳиссаси камлиги қайд этилиб, бундай субъектларни давлат томонидан рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Ҳудудларда кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Камбағаллик

Баҳолаганлар

340

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг