Янги ҳинд киноси Покистонга ёқмаяпти

Олам

image

Болливудда суратга олинган махфий жосуслар ҳақидаги янги фильм Покистонда сиёсий баҳсларга сабаб бўлди. Бу ҳақида Покистондаги манбаларига таяниб, “Al Jazeera” хабар бермоқда

“Dhurandhar” (“Жангчи”) фильми Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескин муносабатларни реал ҳолатга яқин ракурсда тасвирлагани сабабли эътибор қозонди. 

Фильм 3,5 соат бўлиб, у томошабинларни мафия ва разведка ходимлари дунёсига олиб кетади. Воқеалар ҳинд махсус хизмати ходимининг Покистондаги яширин фаолияти, қуролли гуруҳлар ичига суқилиб кириб олиши ва уларга қарши курашига бағишланади. Покистон томони эса яқин йилларда содир бўлган айрим реал воқеалар кино талқинида бошқа маънони англатиши, кинода миллатчилик бўртиб туриши ва тарих нотўғри талқин қилинганини айтмоқда.

Фильм фантастика жанрида суратга олинган, деб айтилишига қарамай, одамлар экранда ҳинд махсус хизмати стратегларининг ҳозирги сиёсий қарашларга яқин бўлган фаолиятини, таҳлилларини кўришади. Декабрь ойи бошида премъераси ўткизилган мазкур картина айни пайтда Ҳиндистонда энг кассабоп фильмлар рейтингида кучли учликка кирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Ҳиндистон билан черага жанговар танклар юбораётгани хабар қилинган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Покистон Болливуд Dhurandhar

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг