Янгиҳаёт туманига янги прокурор тайинланди
Жамият
−
22 Ноябрь 2023
8561Бугун, 22 ноябрь куни Тоҳиржон Ҳусанов Бахтиёрович Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ҳусанов мазкур тайинловга қадар Бектемир тумани прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 ноябрь куни Барноев Зокиржон Латипович Кармана тумани прокурори лавозимига тайинланганди. 10 ноябрь куни эса Бекзод Шамшиев Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани прокурори этиб тайинланган эди.
Бундан ташқари, шу ой аввалида Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Азамат Эгамбердиевич Мирзаев Навоий вилояти прокурори сифатида иш бошлаганди.
LiveБарчаси