Яна Самарқанд! Ҳайдовчилардан улуш ундириб келган тўда ушланди
3-саҳифа
−
21 Февраль 2022
12752Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ноқонуний автотураргоҳ ташкил этиб, ҳайдовчилардан улуш олиб келганлар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ҳамда ДХХ ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Иштихон туманида яшовчи О.Р., Ш.А., А.Қ, ва С.М. қўлга олинган. Улар Иштихон шаҳри “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлининг “Тошкент – Самарқанд” йўналишида ноқонуний ташкил этилган автотураргоҳда ҳайдовчилардан зўрлик ишлатиб тамагирлик йўли билан улуш олиб келган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд шаҳрида “Самарқанд-Навоий” ва “Самарқанд-Бухоро” йўналишида қатновчи ҳайдовчилардан тамагирлик қилиб келган жиноий тўда ушлангани ҳақида хабар берган эдик.