Ўзбекистонда яна 4 нафар бемор коронавирусдан бутунлай шифо топди
Жамият
−
10 Апрель 2020
8965Бугун, 10 апрель куни Наманган вилоятидаги тўрт нафар коронавирусни юқтирган фуқаро бутунлай соғайиб, реабилитацияга олинди. Шифо топганларнинг умумий сони 42 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов ва бошқа масъуллар томонидан вилоят реабилитация марказига кузатиб қўйилди. Касалликдан тузалган фуқаролар маълум муддат шу ерда карантинда бўлади.
“Бугун менинг ҳаётимда унутилмас сана. Ўзимни худди қайта дунёга келгандек ҳис этяпман. Бизни ўйлаб шунчалик шароит яратиб берган Президентимизга беҳисоб раҳмат. Шифокорларимиздан бир умр миннатдормиз. Улар ўзларининг жасоратли хизматлари, юксак малакалари, инсоний муносабатлари билан бизни оёққа турғазишга сабаб бўлишди”, дейди беморлардан бири.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 624 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 38 нафари даволанди ва 3 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси