Яна бир ўзбекистонлик жангчи GFL билан шартнома имзолади

Спорт

image

Аралаш яккакурашлар бўйича фаолият олиб бораётган Амирхон Алихўжаев Американинг янги ташкил этилган “Global Fight League” промоушени билан келишувга эришди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, “Kokand Lion” тахаллуси билан ном қозонган Амирхон Алихўжаев фаолиятини GFL промоушенида давом эттирадиган иккинчи ўзбекистонлик жангчи бўлди. Алихўжаев лига билан 1 йил муддатга ва 4 та жангга шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида, ҳозирга қадар у бир қанча лигалар, хусусан, “Octagon”, “Naiza”, “Muradov Professional League” каби промошунларда октагонга кўтарилган. Алихўжаев профессионал фаолиятида 16 та жанг ўтказиб, 11 ғалаба ва 5 мағлубият қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам мазкур лига билан шартнома имзолагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳумоюн Тўхтамуродов Амирхон Алихўжаев “Global Fight League”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг