Тўхтамуродов Америка лигаси билан шартнома тузди

Спорт

image

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов Американинг “Global Fight League” (GFL) лигаси билан шартнома тузди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Манбага кўра, 25 ёшли Тўхтамуродовнинг мазкур лига билан битими 1 йилга мўлжалланган. Бир йил давомида ўзбекистонлик жангчи лиганинг 4 та турнирида иштирок этиши кутилмоқда.

Тўхтамуродовнинг “Naiza” лигаси билан келишувига биноан, унинг ҳозирги проумоушени билан ҳамкорлиги якунланади.

Қайд этилишича, Тўхтамуродов GFL'даги жангларидан 100 минг доллардан кўпроқ гонорар олиши кутилмоқда. Тўхтамуродов лигадаги биринчи жангини март ёки апрель ойида ўтказиши режалаштирилган. 

Тез орада ўзбекистонлик MMA устасининг лигадаги биринчи рақиби номи ҳам аниқ бўлади. 

Маълумот учун, Ҳумоюн Тўхтамуродов охирги жангини ўтган йили декабрь ойида “Naiza 70” турнири доирасида ўтказиб, ламерунлик Франклин Фомевоуни 25-секунддаёқ мағлубиятга учратиб, фаолиятидаги 12-ғалабасини тантана қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Америка Ҳумоюн Тўхтамуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг