Яна бир ҳокимнинг фуқарони ҳақоратлагани акс этган видео тарқалди

Жамият

image
Ортиқхўжаев экспертиза талаб қиляпти. Ишга Норбоева ҳам аралашди (видеофакт) north_east

Ортиқхўжаев экспертиза талаб қиляпти. Ишга Норбоева ҳам аралашди (видеофакт)

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов даладан рухсатсиз ва ўғринча маккажўхори ёши 60 атрофидаги эркакка дакки бериш мақсадида уни ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда. 

Ушбу воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалган эди. Унда 60 ёшлар атрофидаги эркак набиралари билан даладан рухсатсиз маккажўхори туриб чиқиб, автомобининг юкхонасига жойлаб кетаётганда, туман ҳокими Равшан Комилов келиб қолади. 

“Невараларингизни ҳам ўғирликка ўргатяпсизми? Нимага ўғрилайсан? Уялмайсанми, оғайни? Бечора бир тадбиркор экибди, бунинг экспортини қилади. Туманнинг экспорти шуни бўйнида ётибди. Сен олиб кетсанг тўртта, у олиб кетса тўртта... Падарингга лаънат. Уятсиз! Виждонинг чирисин сени. Очкўз. Очингдан ўл ундан кўра. Сотиб ол, меҳнат қил, падарингга лаънат сени. Невараларингга ўғриликни ўргатгандан кўра, ўзингни ос икки метрлик ип билан”, дейди Равшан Комилов. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилганини маълум қиларкан, Қашқадарё вилояти прокуратураси органлари томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини очиқлайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Миришкор тумани Равшан Комилов

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг