Вазирлар Маҳамаси мансабдори Қамаши туманига ҳоким бўлди
Жамият
−
07 Октябрь 2020
9059Бугун, 7 октябрь куни Халқ депутатлари Миришкор тумани кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтгани, унда Қамаши тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шерали Санаев Миришкор тумани ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Бугуннинг ўзида Қамаши тумани ҳокими лавозимига ҳам тайинлов амалга оширилди.
Халқ депутатлари Қамаши тумани кенгашининг ҳам навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилиб, Ботир Нормаҳмадович Тоғаев Қамаши тумани ҳокими этиб тайинланган.
Тоғаев 1976 йилда Китоб туманида туғилган. У 2001-2015 йиллар давомида вилоятнинг Шаҳрисабз, Китоб ва Касби туманларида ҳам қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида фаолият олиб борган.
Бугунгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Aграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибият мудири лавозимида ишлаб келган.
LiveБарчаси