Яқинда сайланган Мексика Президенти кортежи аварияга учради. Қурбон бор
Олам
−
15 Июнь
7165Кеча, 14 июнь куни Мексика Президенти кортежи ҳалокатга учради ва бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Reuters” нашри Мексика Президенти маъмуриятига асосланиб, хабар берди.
Қайд этилишича, ҳалокат Коауила штати шимолидаги Монклова ҳудудида содир бўлган. Президент кортежи ҳалокатга учраган жойга зудлик билан тез ёрдам ҳамда қутқарув гуруҳлари етиб келган.
“Биз Президент кортежидаги автомобилда бир киши ҳалок бўлганидан чуқур афсусдамиз”, дейди қисқа баёнот эълон қилган Мексика Президенти идораси.
Билдирилишича, Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум шикастланмаган. Ҳалокат оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳатланган.
Президент маъмурияти ҳам, тегишли идоралар ҳам ҳалокат нимадан келиб чиққани ҳақида маълумот бермаган. Президент хавфсизлик хизмати давлат раҳбарига эҳтимолий суиқасд юзасидан ходимларни текширишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Мексика сайлов раҳбариятининг 8 июнь куни эълон қилган натижаларига мувофиқ Клаудия Шейнбаум президентликка тайинланган эди. Аёл кишининг раҳбарликка тайинланиши Мексика учун жуда катта янгилик ҳисобланган. Чунки мамлакат дунёда энг сўнггиларидан бўлиб, 1953 йилда аёлларга сайлов ҳуқуқини берган. Вилоят раҳбариятларига ҳам аёллардан номзод тайинланиши умуман кузатилмаган.
LiveБарчаси