Ядровий апокалипсис яқинлашмоқда – Медведев

Олам

image

Неча кундирки, Россия сиёсатчиларининг ядровий можаро билан боғлиқ баёнотлари тинмаяпти. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг катта ядровий тўқнашув тобора яқинлашиб бораётгани ҳақидаги чиқишидан сўнг, Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ҳам шу мавзуга тўхталди. 

Медведев интервью берар экан, ўз нутқида “Апокалипсис отлиқлари аллақачон йўлга чиққанини” айтиб ўтди.

“Украинага чет эл қуроллари етказиб берилган ҳар бир кун, охир-оқибат, худди шу ядровий апокалипсисни яқинлаштирмоқда. Бу содир бўлади дегани эмас ва мен бу ҳақда аллақачон гапирганман. Аммо Апокалипсис отлиқлари аллақачон йўлда ва ўз ҳаракатларини давом эттирмоқда. Сиз хотиржам бўлишингиз мумкин”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Медведев агар Берлин Россия етакчиси Владимир Путинни ҳибсга олса, Россиянинг барча ракеталарини Германияга учириш билан таҳдид қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Шойгу Медведев ядровий можаро Россия Мудофаа вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг