Путинни Германияда ҳибсга олишса, барча ракеталаримиз шу заҳоти Берлинга учади – Медведев

Олам

image

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев агар Берлин Россия етакчиси Владимир Путинни ҳибсга олса, Россиянинг барча ракеталарини Германияга учириш билан таҳдид қилди.

Дмитрий Медведев маҳаллий журналистлар ва “ВКонтакте” фойдаланувчиларидан келган саволларга жавоб бераётгани тасвирланган видеолавҳаларни Telegram каналига жойлаган. Видеода у Европа раҳбарларидан норози эканини, эртами-кечми вазият яхшиланиши ва бунгача Европанинг амалдаги етакчиларининг кўпчилиги пенсияга чиқиб кетиши ёки вафот этишига умид қилишини айтган.

Шунингдек, у Путин Германияга келса, ҳибсга олиниши билан таҳдид қилган Германия Адлия вазирини ҳақорат қилган ва бундай вазиятда Россия ракеталари Берлинга учирилиши билан пўписа қилган.

“Aгар Германияда Россия Президенти ҳибсга олинса, бу уруш эълон қилиш билан баробар бўлади ва бизнинг барча ракеталаримиз Бундестагга ва канцлер офисига учиб кетади”, деган Медведев.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Гаагадаги Халқаро жиноят суди Россия етакчиси Владимир Путин ва мамлакат Президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Беловани қамоққа олишга ордер берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Россия Путин Медведев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг