WBC қозоғистонлик собиқ спортчини қаҳрамонлиги учун унвон билан тақдирлади

Спорт

image

Қозоғистонлик собиқ спортчи Муса Абдурайим Жаҳон бокс кенгаши (WBC) томонидан “Ер юзидаги энг жасур инсон” унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Маълумки, 7 март куни Олмаотадаги аэропортнинг ички рейслар терминалида хавфли ҳодиса юз берганди. Номаълум шахс йўловчи сифатида ичкарига кирган. Аэропорт хавфсизлик ходими ундан ҳужжат сўраган. лекин кутилмаганда номаълум фуқаро аёл ходимнинг сочидан тортиб, унга пичоқ билан билан таҳдид қила бошлади. Бу пайтда қозоғистонлик собиқ спортчи Муса Абдурайим воқеага аралашиб, жиноятчининг қўлидаги пичоқни тортиб олди ва уни зарарсизлантирди.

“Мен узоқдан қичқириқ овозини эшитдим ва ўша томон югурдим. Эркак аёлнинг сочидан тортиб, пичоқ билан таҳдид қилаётганини кўрдим ва уни қутқаришга ҳаракат қилдим. Ўша пайтда агар у менинг қизим бўлганида-чи, деб ўйладим. Кейин эса бурчимни бажардим”, дейди Абдурайим.

Жаҳон бокс кенгаши унинг жасоратини юқори баҳолаб, бу ҳаракат яхшилик ва бирдамликнинг асл намунаси эканини таъкидлади. 

Маълумот ўрнида, 52 ёшли Муса Абдурайим спортчилик фаолияти давомида ММА, кикбокс ва муай-тай билан шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WBC президенти Маурисио Сулаймон Муса Абдурайимни “WBC Тинчлик элчиси” этиб тайинлаган эди. Шунингдек, Қозоғистон раҳбари Қосим Жомарт Тўқаев мазкур экстремал вазиятда кўрсатган жасорати ва фидойилиги учун Муса Сайранбайули Абдурайимни “Мардлиги учун” медали билан тақдирлаганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

WBC Маурисио Сулаймон Муса Абдурайим Жаҳон бокс кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг