Олмаотада эркак пичоқ билан аэропорт ходимини гаровга олди (видео)
World
−
07 March 2025 9629 1 minute
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри аэропортида эркак пичоқ билан аэропорт ходимини гаровга олди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ҳодиса бугун, 7 март куни парвоз олди текшируви зонасида содир бўлган. Олмаота аэропорти маълумотига кўра, соат тахминан 11:45 да ички рейслар терминалига (Т1) ўзини йўловчи сифатида кўрсатган шахс кириб келган. Аэропорт хавфсизлик хизмати текширув ходимлари ундан ҳужжатларини кўрсатишни сўраган. Шу пайт эркак текширув ходимининг сочидан ушлаб, пичоқ билан таҳдид қила бошлаган.
“7 дақиқа ичида эркак аэропорт ҳудудидаги чизиқли полиция бўлими ( ЛОП ) ва аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қуролсизлантирилди. Ҳозирда у ЛОП да ва ушбу ҳодиса бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текширув олиб бормоқда”, дейилади Олмаота аэропорти матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Красноярск шаҳри аэропортида 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси тўсатдан бошқа эркакка пичоқ билан ҳужум қилган эди. Воқеа жойига бир неча сония ичида етиб келган икки гувоҳ ва транспорт полицияси ходимлари эркакни қўлга олган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28