Воронежнинг бир қисмида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Олам

image

Россиянинг Украина билан чегарадош Воронеж вилоятининг бир қисмида дрон ҳужумидан сўнг фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда губернатор Александр Гусев маълум қилди.

 "Острогожский туманидаги ёнғин ва портловчи моддаларнинг портлаши оқибатларини бартараф этиш учун учта аҳоли пункти ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилди. Бир қишлоқ ва бир боғбонлар ширкатида – жами 200 га яқин одам эвакуация қилинди. Фавқулодда бошпана ташкил этилди”, дейди губернатор.

Гусевга кўра, Острогожский туманидаги қишлоқда электр узатиш линиясининг шикастланиши сабабли электр таъминотидаги узилишлар юз бериши мумкин. Энергетика соҳаси мутахассислари оператив хизматлардан рухсат олганидан кейин оқибатларни бартараф этишга киришади.

Қайд этилишича, тунги дрон ҳужумидан кейин икки аёл яраланган, улардан бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Белгородда федерал фавқулодда ҳолат режими жорий этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

фавқулодда ҳолат Воронеж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг