Владимир Норов АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Жонатан Дэвид Хенникни қабул қилди.

Учрашув элчи томонидан вазирга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топшириш маросими билан бошланди. Ўз навбатида, Владимир Норов элчини лавозимга тайинлангани билан табриклади ва касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, икки томонлама даражада ва "C5+1" шаклида бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Савдо-инвестиция алоқаларини ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига Америка капитали ва технологияларини жалб қилиш, тўқимачилик, фармацевтика, энергетика, АКТ жабҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш, молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.

Томонлар, шунингдек, Афғонистондаги вазият бўйича ҳам фикр алмашдилар. Ушбу мамлакатга халқаро ёрдамни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Маълумот учун, Жонатан Дэвид Хенник ваколат муддати якунланган Дэниел Розенблюм ўрнига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинганди. АҚШ Сенати жорий йилнинг 28 июль куни унинг номзодини тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-АҚШ элчи Жонатан Дэвид Хенник

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг