Veolia Energy қувур ёрилиши ортидан етказилган зарарни қоплаб беради

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида сув қувири ёрилиб кетгани ва оқибатда 3 киши жароҳат олгани хабар қилинганди. Мазкур ҳодиса туфайли етказилган зарарни ушбу тизимга масъул Veolia Energy компанияси қоплаб беради. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2025-2026 йиллар иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида белгиланган жадвалга мувофиқ бугун, 10 июль куни соат 10:40 да TC-10 қозонхонаси ҳудудида, М 0-16 ва М 0-17 иссиқлик камераси оралиғида Фаробий ва Шифокорлар кўчалари кесишмасида жойлашган иссиқлик тармоғи участкасида 16 атмосфера босимидаги механик мустаҳкамлик синовлари ўтказилган. Синовлар давомида 12,6 атмосфера босимида диаметри 800 мм бўлган трубадан сув чиқиши кузатилган. Ушбу иссиқлик тармоғи участкаси 1989 йилда эксплуатацияга топширилган. 

Ҳодиса оқибатида яқин атрофдаги дўконларга моддий зарар етган, хусусан, умумий майдони 8 метр квадрат бўлган ойна витриналари синган. Авария юз берган участка тезкорлик билан локаллаштирилган ҳамда истеъмолчиларни иссиқ сув билан таъминлаш тўхтатилмаган.

“Юзага келган қувурлар ёрилиши сабабли фуқаролар мулки, транспорт воситалари ёки бошқа объектларга етказилган барча зарарлар Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан тўлиқ қоплаб берилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шайхонтоҳур Viola Energy сув қувири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг