Вилоятликларни ҳақорат қилган қиз қамоққа олинди
3-саҳифа
−
03 Июнь
83807Вилоятликларни бир қанча қўпол сўзлар билан камситган 21 ёшли қиз Р.Н. қамоққа олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Р.Н.нинг вилоятликларни ҳақорат қилаётгани тасвирланган видео тарқалди. У кеча, 2 июнь куни танишлари билан Тошкент шаҳридаги дам олиш масканларидан бирига бориб, ўзини тасвирга олган ҳолда ҳеч бир сабабсиз вилоятликларни ҳақорат қилган. Сўнгра у видеони ўзининг Instagram'даги саҳифасига жойлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари жараёнида қизнинг шахсига ойдинлик киритилган. Фуқаро Р.Н. Яккасарой тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига келтирилиб, унга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 286-моддаси тартибида ИИО ФМБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.