Виктор Орбан Горбачёв билан видолашиш учун Москвага келди

Олам

image

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан бугун, 3 сентябрь куни Москвага келди. У СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв билан видолашув маросими бўлиб ўтаётган Москвадаги Касаба уюшмалари уйига бориб, видолашув маросимида иштирок этди. 

Венгрия сиёсатчиси сўнгги совет раҳбарининг тобутига гул қўйди. У Горбачёвлар оиласига ҳам яқинлашиб, ҳамдардлик билдирди. 

Россия Президент Владимир Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Путин ва Орбаннинг учрашуви режалаштирилмаган. 

Видолашув маросимидан кейин Горбачёв Россия пойтахтидаги Новодевичий қабристонига дафн этилади.

Михаил Горбачёв 1931 йил 2 мартда туғилган. У 1990 йил 15 мартдан 1991 йил 25 декабргача СССРнинг биринчи ва охирги президенти бўлган. Бундан ташқари, у Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг охирги Бош котиби ва СССР Олий Кенгаши Президиумининг раиси лавозимларида ишлаган.

Горбачёв 1991 йил 25 декабрда СССР президенти лавозимидан истеъфога чиқди, шу билан бирга Совет Иттифоқи ўз фаолиятини тўхтатди. Горбачёв жамғармасида сақланадиган меҳнат дафтарчасида унинг давлат раҳбари лавозимини тарк этгани ҳақида ҳеч қандай қайд йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Горбачёв 30 август куни кечқурун оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Горбачёв Виктор Орбан

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг