СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв вафот этди

Олам 28984
image

СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв 30 август куни 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Россия Марказий клиник шифохонаси хабар берди. 

“Михаил Сергеевич Горбачёв бугун кечқурун оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди”, дейилади Марказий клиник шифохона хабарида.

Михаил Горбачёв 1931 йил 2 мартда туғилган. У 1990 йил 15 мартдан 1991 йил 25 декабргача СССРнинг биринчи ва охирги Президенти бўлган. Бундан ташқари, у КПСС Марказий Қўмитасининг охирги Бош котиби ва СССР Олий Кенгаши Президиумининг раиси лавозимларида ишлаган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1962
Рейтинг: 3
t
×