Видео: Мьянмада полиция намойишчиларга қарши ўқ узмоқда, қурбонлар бор
Олам
−
03 Март 2021
4816Мьянма хавфсизлик кучлари бугун, 3 март куни ҳарбий бошқарувга қарши бўлган намойишчиларга қарата ўт очди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, хавфсизлик кучлари бир неча шаҳарларда огоҳлантиришсиз ўқ узган. Бунинг оқибатида 9 киши ҳалок бўлган.
“Улар (ҳарбийлар – таҳр.) бизга (намойишчиларга – таҳр.) яқинлашди ва кўздан ёш оқизадиган газ қўллади, кейин яна юриш қилди ва гранаталарни отди”, дейди марказий Мингьян шаҳридаги норозилик намойиши раҳбари Си Ту Маунг.
Myanmar security forces opened fire in several places to break up anti-junta protests and several people were hurt, media reported, a day after a regional diplomatic push to end the month-long crisis made little headway https://t.co/TP2O3VqIYt pic.twitter.com/4rVYZaoiLZ
— Reuters (@Reuters) March 3, 2021
Эслатиб ўтамиз, 14 февралда ҳам Мьичина шаҳрида намойишчиларга қарата хавфсизлик кучлари ўт очган эди. Оқибатда БМТ маълумотларига кўра, камида 18 киши ҳалок бўлган, 30 нафар намойишчи жароҳат олган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 1 февраль куни Мьянмада ҳарбий тўнтариш юз берди. Мамалакат Президенти Вин Мьин ва ҳукмрон партия раҳбари ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинди. Шундан сўнг бутун ҳокимият Қуролли кучлар бош қўмондони Мин Аун Хлаин қўлига ўтди.
Бундан норози бўлган тиббиёт ва давлат ходимлари 2 февраль куни қўчага чиқди. Шундан буён мамлакатда сиёсий мувозанат издан чиқиб, намойишлар давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь