Вазият жиддий: бир кунда касалликка чалинганлар сони 900 га яқинлашди
Жамият
−
30 Июль 2021 7183 1 дақиқа
2021 йил 29 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 128403 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 897 кишида коронавирус ва 546 кишида пневмония аниқланди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 34 нафари Андижон вилоятида,
- 14 нафари Бухоро вилоятида,
- 95 нафари Жиззах вилоятида,
- 25 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 14 нафари Навоий вилоятида,
- 41 нафари Наманган вилоятида,
- 92 нафари Самарқанд вилоятида,
- 27 нафари Сирдарё вилоятида,
- 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 82 нафари Фарғона вилоятида,
- 36 нафари Хоразм вилоятида,
- 114 нафари Тошкент вилоятида,
- 135 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар,
- Бухоро вилоятида 14 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 30 нафар,
- Наманган вилоятида 25 нафар,
- Самарқанд вилоятида 75 нафар,
- Сирдарё вилоятида 49 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 98 нафар,
- Фарғона вилоятида 67 нафар,
- Хоразм вилоятида 49 нафар,
- Тошкент вилоятида 72 нафар,
- Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор соғайган.
Касалликдан соғайганлар жами 122368 (+650) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 866 нафарни ташкил қилди.
Live
Барчаси