Вазият оғир: АҚШ фуқароларидан Украинани тарк этишни сўради

Олам

image

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси бугун, 10 октябрь куни Украина ҳудудида бўлган мамлакат фуқароларини қачонки хавфсиз бўлганда бу мамлакатни тарк этишга чақирди. 

“АҚШ элчихонаси АҚШ фуқароларини ўз жойларида бошпана топишга ва хавфсиз бўлган тақдирда Украинани шахсий ер усти транспортидан фойдаланиб тарк этишга чақиради”, дейди АҚШнинг Киевдаги элчихонаси.

Эслатиб ўтамиз, Россия бугун, 10 октябрь куни Киев, Днепр ва Украинанинг бошқа бир қатор шаҳарларини кучли ракета зарбаларига дучор қилди. Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди. Киевда, шунингдек, Украинанинг бошқа ҳудудларида, жумладан Днепр вилояти, Одесса ва Харьковда эрталаб бир қатор портлашлар содир бўлди. 

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновнинг айтишича, камида саккиз киши ҳалок бўлган, 24 киши жароҳатланган. Портлаш оқибатида олтита автомобиль вайрон бўлган, яна 15 таси зарар кўрган. Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирська кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган. Киев метросида қизил чизиқда поездлар ҳаракати тўхтатилди, барча ерости станциялари бошпана сифатида ишлайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Украинага босқин Россия-Украинага уруши

Баҳолаганлар

443

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг