“Зам”ларнинг сони 63 тага қисқартирилмоқда

Жамият

image

Бугун, 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-14 сонли фармони имзоланди. 

Фармон билан вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда.  Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга камайтирилади.

Ҳужжатга кўра, ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони 26 та этиб белгиланди. Улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та, шу жумладан:
вазирликлар – 21 та;
қўмиталар – 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;
агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;
инспекциялар – 11 та.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Вазирлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг