Вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари сони қисқартирилди
Жамият
−
29 Октябрь
12383Ўзбекистонда ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мувофиқлаштирилди. Президентнинг шу ҳақдаги тегишли фармони жорий йилнинг 22 октябрь куни қабул қилинди.
Унга мувофиқ айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- айрим республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини мувофиқлаштириш;
- иқтисодий комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари сонини қисқартириш.
Фармон билан:
- вазирликлар (21 та), қўмиталар (14 та), агентликлар (26 та) ва инспекцияларнинг (9 та) ягона рўйхати (жами 70 та) тасдиқланди;
- республика ижро этувчи ҳокимият органлари жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 53 минг 560 та этиб белгиланди.
Шундан:
- давлат бюджети ҳисобидан – 49 минг 105 та;
- бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан – 4455 та.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Мудофаа саноати агентлигининг штат бирликлари алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
Шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сони 868 та этиб тасдиқланди. Бунда вилоятлар 3 тоифага бўлинган бўлиб (61 тадан 70 тагача штат бирлиги), Тошкент шаҳрига (105 та штат бирлиги) тоифадан ташқари қўшимча штатлар ажратилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазирликларда штатлар сони қисқартирилиши бюджетнинг қанча маблағини тежаши хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Путин Тўқаевга ҳам ҳамдардлик билдирди.
28 Декабрь