Қайси давлат ташкилоти фуқаролар билан ёмон ишламоқда? (рўйхат)
Жамият
−
18 Май 3031 2 дақиқа
Жорий йилнинг илк уч ойлигида Халқ қабулхоналарига қайси идора ёки вазирликларда тегишли бўлган қанча мурожаатлар келиб тушгани очиқланди. Бу ҳақда Президент халқ қабулхонасининг матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 1-чорагида Президент халқ қабулхоналарига бўлган мурожаатларнинг асосий қисми аслида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мажбурий ижро бюроси ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар юзасидан бўлган. Рўйхатнинг юқорисидан муаммолар учбурчагидан чиқмаган Энергетика вазирлиги ҳам ўрин олган. Фақатгина 2026 йил январь-март ойларида асл манзили шу ташкилотнинг эшиги бўлиши керак бўлган 17 791 та мурожаат Халқ қабулхоналарига келиб тушган.
Қуйида вазирлик ва идоралар ваколатига оид масалаларда энг кўп мурожаат тушган рўйхат тўлиқ келтирилган:
- Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги – 26 077 та;
- Мажбурий ижро бюроси – 24 889 та;
- Ички ишлар вазирлиги – 22 623 та;
- Энергетика вазирлиги – 17 791 та;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 12 699 та;
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги – 12 152 та;
- Оила ва хотин–қизлар қўмитаси – 11 444 та;
- Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси – 10 546 та;
- Бош прокуратура – 9 462 та;
- Марказий банк ва тижорат банклари – 8 549 та;
- Олий суд – 6 343 та;
- Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси – 5 453 та;
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги – 4 796 та;
- Солиқ қўмитаси – 4 296 та;
- Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси – 3 831 та;
- “Ўзсувтаъминот” АЖ – 3 459 та;
- Қурилиш ва уй–жой коммунал хўжалиги вазирлиги – 3 115 та.
Президент номига йўлланаётган мурожаатларнинг катта қисмида, аслида, вазирлик, қўмита, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар даражасида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар кўтарилган.
Ахборотда таъкидланишича, Президент Халқ қабулхонасига юборилган ҳар бир мурожаат кўриб чиқилиши ва ижроси таъминланиши учун тегишли вазирлик ҳамда идораларнинг республика бўғинига юборилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 1-чораги давомида Президент халқ қабулхоналарига 178 237 нафар фуқародан жами 296 235 та мурожаат келиб тушгани ва улар қайси мазмундаги мурожаатлар экани ҳақида хабар қилинган эди.
Live
Барчаси