Вазири йўқ вазирликда тайинлов бўлди
Жамият
−
12 Август 2022
20353Ўзбекистон Республикаси Энргетика вазирлигининг Молиявий оқимлар ва нарх сиёсати бошқармаси бошлиғи лавозимига Бахтиёр Муродович Умаров тайинланди.
Бахтиёр Умаров бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Молия-иқтисод бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бундан олдин вазирлик ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти директори ҳамда Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи тайинланган эди.
Маълумот учун, айни пайтда Энергетика вазири лавозими вакант бўлиб турибди. Собиқ вазир Алишер Султонов жорий йилнинг 7 апрель куни лавозимидан озод этилганди. У бу лавозимда 2019 йилдан бери фаолият юритаётганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь