Энергетика вазирлиги тизимида тайинлов амалга оширилди
Жамият
−
08 Август 2022
10323Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти директори лавозимига Азиз Ҳусанович Алимуҳамедов тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Азиз Алимуҳамедов бунга қадар Энергетика вазирининг илм-фан ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган.
Маълумот учун, институт илмий ташкилот сифатида давлат буюртмалари ва дастурларини амалга оширишда ҳамда фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб боришда иштирок этади.