Энергетика вазирлиги тизимида тайинлов амалга оширилди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти директори лавозимига Азиз Ҳусанович Алимуҳамедов тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Азиз Алимуҳамедов бунга қадар Энергетика вазирининг илм-фан ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Маълумот учун, институт илмий ташкилот сифатида давлат буюртмалари ва дастурларини амалга оширишда ҳамда фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб боришда иштирок этади.


Rate Count

213

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends