Жиззахда 500 млн долларлик электр станцияси ишга тушди

−

image

Жиззах вилоятида 500 миллион долларга қурилган 550 МВт қувватли янги иссиқлик электр станцияси Ўзбекистон ягона энергетика тизимига уланиб, электр энергияси етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 20 ноябрь куни Шароф Рашидов туманида Туркиянинг “Cengiz Enerji” компанияси билан ҳамкорликда барпо этилган станция ишга туширилган. У замонавий ва юқори самарадорликка эга буғ-газ қурилмалари билан жиҳозланган.

Маълум қилинишича, янги станция йилига 4,4 миллиард кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга. Шунингдек, унинг фаолияти йилига 500 миллион куб метр табиий газни тежашга хизмат қилади.

Янги электр станциясининг ишга туширилиши мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ҳамда истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends