Вазири йўқ вазирликда тайинлов бўлди

Local

−

image

Ўзбекистон Республикаси Энргетика вазирлигининг Молиявий оқимлар ва нарх сиёсати бошқармаси бошлиғи лавозимига Бахтиёр Муродович Умаров тайинланди.

Бахтиёр Умаров бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Молия-иқтисод бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бундан олдин вазирлик ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти директори ҳамда Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи тайинланган эди.

Маълумот учун, айни пайтда Энергетика вазири лавозими вакант бўлиб турибди. Собиқ вазир Алишер Султонов жорий йилнинг 7 апрель куни лавозимидан озод этилганди. У бу лавозимда 2019 йилдан бери фаолият юритаётганди.


Rate Count

545

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends