Вашинтон Киевнинг Россия ҳудудига ҳужумларини рағбатлантиришда айбланди

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШни Киев Россия Федерациясига зарба беришида рағбатлантиришда айблаб, Американинг Москвадаги элчихонасига кескин норозилик билдирди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.

“26 май куни Россия ТИВ АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жек Салливаннинг Киевдаги қуролли тузилмаларнинг зарбаларини амалда маъқуллаган номақбул баёнотларига кескин норозилик билдирди. Бундай ҳолатлар Россия ҳудудида, шу жумладан Қрим Республикаси ва Белгород вилоятида кузатилганди”, дейилади хабарда.

Россия ТИВ, шунингдек,  АҚШ расмийларининг Киевнинг Россия Федерацияси ҳудудига уюштирилган ҳужумларни Вашингтон маъқулланмагани ҳақидаги баёнотлари ёлғон эканини билдирди. Шунингдек, Россияда Украина Қуролли кучлари эҳтиёжлари учун етказиб берилган қурол ва жиҳозлардан тўғридан-тўғри фойдаланилганлиги тўғрисида ашёвий далиллар бор.

“Вашингтон Россияга қарши ҳар қандай тажовузнинг қатъий жавобини олишини билиб қўйиши керак”, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Украина Қуролли Кучларининг асосан руслардан ташкил топган ҳарбий қисмлари – “Рус кўнгиллилари корпуси” ва “Россия озодлик легиони” Россиянинг Украина билан чегарадош Белгород вилоятига ҳужум бошлаган эди. Шундан сўнг тинч аҳоли Белгородни оммавий равишда тарк эта бошлаганди. Кейинчалик Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Белгород вилояти ҳудудига бостириб кирган 70 дан ортиқ диверсант йўқ қилинганини билдирди. Бундан ташқари, Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк мамлакат Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми бошланганини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Киев ҳужум Вашинтон Россия ҳудуди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг