Вакцина тайёр бўлса барча мамлакатларга етказамиз – Хитой
Саломатлик
−
08 Июнь 2020
13664Бир қанча коронавирус вакциналари аллақачон Хитойда синовдан ўтказилмоқда. Мамлакат вакцина тайёр бўлса бутун дунё билан баҳам кўришга ваъда берди. Бу ҳақда Хитой Фан ва технологиялар вазирлиги раҳбари Ванг Чиганг маълум қилди.
Чигангнинг сўзларига кўра, вакцина уни мукаммаллигини текшириш учун ўтказилаётган клиник синовлар жараёни тугаши биланоқ бутун дунё бўйлаб тарқатилади. Қайд этилишича, Хитойда клиник синовлар босқичидаги 2 та вакцина мавжуд.
Вазир Хитой раҳбари Си Циньпиннинг берган ваъдасини бажарилишини таъкидлади. Хитой раҳбари COVID-19 таъсир кўрсатган мамлакатларга икки миллиард доллар миқдорида ёрдам беришга, мамлакатда халқаро хаб ташкил қилишга ва бошқа кўплаб нарсаларга ваъда берди. Вакцинани бутун дунёга тақдим этиш ҳам мамлакат раҳбарининг ваъдаларидан бири ҳисобланади.
Вазирнинг маълум қилишича, мамлакатда бешта вакцина ишлаб чиқилмоқда, уларнинг иккитаси клиник синовдан ўтяпти. Клиник синовлар қачон якунланиши маълум эмас. Чунки, вакциналарнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги энг муҳим омил ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь