“Вагнер” Бахмутни тарк этади – Пригожин 

Олам

image

Бугун, 5 май куни Россиянинг “Вагнер” ёлланма қўшинлари раҳбари Евгений Пригожин тўсатдан ва драматик тарзда унинг қўшинлари ўтган ёздан бери босиб олишга уринаётган Украинанинг Бахмут шаҳрини тарк этишини эълон қилди. Бу ҳақда Пригижиннинг матбуот хизмати хабар берди.

“Вагнер” раҳбарининг айтишича, улар 10 май куни урушнинг энг узоқ ва қонли жангларидаги иштирокини оғир йўқотишлар ва ўқ-дорилар таъминоти етарли эмаслиги сабабли тўхтатади. У мудофаа бошлиқларидан уларнинг ўрнига оддий армия қўшинларини киритишни сўраган.

“Вагнер” жангчилари ва “Вагнер” қўмондонлиги номидан эълон қиламанки, биз 2023 йил 10 майда Бахмут посёлкасидаги позицияларни Мудофаа вазирлиги бўлинмаларига топширамиз”, дейди Пригожин баёнотида.

Вагнер Россиянинг Бахмутни қўлга олиш учун узоқ ва қимматга тушадиган уринишини бошқарган ва Пригожин уч ҳафта олдин унинг одамлари шаҳарнинг 80 фоиздан кўпроғини назорат қилганини айтган. Аммо украиналик ҳимоячилар қаршилик кўрсатган. Пригожин эса Россия мудофаа идораси томонидан қўллаб-қувватланмаётганидан ғазаби ортган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Пригожин ўз саҳифасида ўнлаб жасадлар ёнида туриб Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовни “Вагнер” жангчиларининг ўлимида айбдор эканини, улар ёлланма қўшинларга ўқ-дори етказиб бермаётганини айтган ва уларни ҳақорат қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Вагнер Бахмут Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг