“Вагнер” раҳбари аскарларининг ўлимида Москвани айблади
Олам
−
05 Май 2023
16668Бугун, 5 май куни Россиянинг “Вагнер” ёлланма қўшинлари бошлиғи Евгений Пригожин бир гуруҳ аскарларининг жасадлари ёнида туриб, Украинадаги жангчилари кўрган йўқотишларда юқори мудофаа бошлиқларини айблаган ва ҳақоратлаган видеони ўзининг Telegram-каналида эълон қилди.
Пригожиннинг норозилиги унинг Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов билан узоқ давом этган жанжалини яна авж олдирди ва кучайтирди. “Вагнер” раҳбари уларни олдин ҳам бир неча бор ёлланма қўшинларини ўқ-дорисиз қолдирганликда айблаган.
“Бизда ўқ-дорилар 70% тақчил. Шойгу! Герасимов! ўқ-дорилар қаерда?” деб бақирган Пригожин камерага.
Шунингдек, у агар “Вагнер” етарли даражада таъминланганида, унинг йўқотишлари беш баравар кам бўлишини айтган.
“Булар бугун вафот этган “Вагнер” йигитлари. Уларнинг қони ҳали янги. Улар бу ерга кўнгилли сифатида келган ва энди сиз офисларингизда семириб кетишингиз учун жон бермоқда”, дейди Пригожин атрофидаги жасадларга ишора қилиб.
“Вагнер” гуруҳи Россиянинг Украина шарқидаги Бахмут шаҳрига бир неча ой давом этган ҳужумига бошчилик қилган Пригожин ўтган йили мудофаа бошлиқлари билан ошкора жанжаллашиб, уларни малакасизликда ва “Вагнер”ни ўзига нисбатан шахсий адоват туфайли атайлаб ўқ-дорилардан маҳрум қилганликда айблаган.
LiveБарчаси