“Ўзсувтаъминот” ўқувчилар сувдан заҳарланганини рад этиб чиқди
Жамият
−
23 Сентябрь
2283Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган ихтисослаштирилган Бухоро мактабида ўқувчилар сувдан заҳарлангани ҳақида хабар берилганди. Мактаб ўқувчиларининг соғлиғи ижобий бўлиб, уларнинг 7 нафарига уйида даволанишга жавоб берилганди.
Мактабдан олинган 4 та ичимлик суви намуналари хулосасига кўра, ичимлик суви белгиланган меъёр талабларига жавоб беради. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот котиби Акмал Муродов маълум қилди.
Шунингдек, аҳолидан ичимлик суви сифати бўйича маълумот олинганда, уларда эътироз ҳамда ичимлик суви сабабли соғлиғида шикоят йўқлиги айтилган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан 20 сентябрда Бухоро ихтисослаштирилган мактабидан олинган ичимлик суви намуналари хулосасига кўра, ичимлик суви белгиланган меъёр талабларига тўғри келади.
Маълумот учун, ўқувчилар мактаб ҳудудидаги филтрланмаган сувдан истеъмол қилиши оқибатида соғлиғидан шикоят қилиб, жорий йилнинг 15 сентябрдан 19 сентябрга қадар 12 нафар ўқувчи ўткир ичак касаллигига гумон қилиниб, юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган. Болалар омбудсманига кўра, ҳозирда мактаб ўқувчиларининг соғлиғи ижобий ҳолатда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ туман прокуратураси, Болалар омбудсмани, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қўшимча текширув олиб борилмоқда.
LiveБарчаси