Ўзгидромет “Қамчиқ”да кучли ёғингарчилик ва шамол бўлишидан огоҳлантирди

Жамият

image

Эртага, 19 январь куни "Қамчиқ" довони йўлида ҳайдовчилар учун ноқулай об-ҳаво юзага келиши мумкин. Шу сабабли Гидрометеорология хизмати маркази огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, шу куни А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довони ҳудудида қор кўринишида ёғингарчилик, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик бўлиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши кутилмоқда.

Шунингдек, шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, йўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Бундан аввал “Ўзгидромет” республиканинг тоғли ҳудудларида 19 январгача қор кўчиши хавфи мавжудлигидан огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг