Ўзгаларнинг пулларини ўзлаштиришга уринган ИИБ, солиқ, Миллий гвардия ходимлари ушланди (видео)
3-саҳифа
−
30 Июль 2023
15907Бухоро, Наманган ва Андижон вилоятларида ўзгаларнинг пулларини ўзлаштиришга уринган Ички ишлар бошқармаси, солиқ, Миллий гвардия ходимлари қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Бухоро вилояти Когон тумани ички ишлар бўлими ходими фуқарога нисбатан ички ишлар органларига келиб тушган аризани ўзининг ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 1300 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда эса Давлатобод тумани давлат солиқ инспекцияси бош инспектори масъулияти чекланган жамиятнинг молиявий фаолияти юзасидан ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида МЧЖга 383 млн сўмлик фойда солиғи қўшимча ҳисоблангани ва ушбу пул маблағи МЧЖ томонидан тўланиши кераклигини айтади. Лекин, у солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш орқали ушбу суммани бартараф этиб бериш эвазига МЧЖ вакилидан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, Миллий гвардиянинг Андижон вилояти қўриқлаш бошқармаси Андижон туман бўлими сафдор ходими юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали фуқарони Миллий гвардия тизимига ҳарбий хизматчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь