“Ўзэнергосотиш” АЖга янги раҳбар келди
Жамият
−
19 Июнь
7011Жаҳонгир Обиджонович Обиджонов “Ўзэнергосотиш” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Обиджонов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.
Обиджонов 2004-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда, 2007-2017 йиллар “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” ОАТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2017-2019 йиллар давомида “Ўзбекэнерго” АЖ бошқарув раиси ўринбосари, кейинчалик бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи, 2020-2022 йилларда эса “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Маълумот учун, у 2024 йилда Англиянинг “Anglia Ruskin University” олийгоҳида “Бизнес бошқаруви магистри” (MBA) магистратура босқичини муваффақиятли тамомлаган.
LiveБарчаси