Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти қандай баҳоланмоқда?
Спорт
−
14 Октябрь
17662Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти Осиё жамоалари орасида 4-ўринга баҳоланди. Бу ҳақда “We Globar football” хабар берди.
Манбага кўра, “оқ бўрилар” саралашнинг 3-турида Эрон билан дуранг ўйнагач, гуруҳдан ЖЧ-2026ʼга тўғридан-тўғри йўл олиш имконияти 75,9 фоиздан 82,8 фоизга ошди ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиёдан ЖЧга чиқиш даъвогарлари орасида 4-ўринда қайд этилди.
15 октябрь куни БАА билан ўйиндаги ғалаба Катанец шогирдларини мундиалга чиқиш фоизини янада кўтаради. Ҳозирча Ўзбекистон “A” гуруҳида 7 очко тўплаб, Эрон билан қўшҳокимлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эрон чемпионатида тўп тепадиган футболчиси Остон Ўрунов БАА билан ўйинда майдонга тушмаслиги хабар қилинганди.
Шунингдек, Аббосбек Файзуллаевнинг БААга қарши баҳсда иштирок этиши сўроқ остида турибди.