Ўрунов БААга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Спорт

image

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчилари Остон Ўрунов Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич 4-туридан ўрин олган БААга қарши ўйинда майдонга тушмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Ўруновда кичик жароҳат аниқланган. Футболчининг Эронга қарши ўйинда майдонга тушиши ҳам сўроқ остида эди, бироқ Ўрунов форслар билан баҳсда иштирок этди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов БААга қарши ўйинни ўтказиб юбориши хабар қилинганди.

Ашурматов Эронга қарши ўйинда сариқ карточка олганлиги боис, амирликларга қарши баҳсда иштирок эта олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

БАА Жаҳон чемпионати Остон Ўрунов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made