Файзуллаев ҳам БАА билан ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Аббосбек Файзуллаев Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич 4-туридан ўрин олган Бирлашган Араб Амирликларига қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Файзуллаев терма жамоанинг охирги машғулотида жароҳат олган. Жамоа ёрдамчи мураббийи Владо Радманович ҳам буни тасдиқлади. 

Маълумот учун, Ўзбекистон-БАА ўйини 15 октябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Остон Ўрунов БААга қарши ўйинда иштирок эта олмаслиги хабар қилинганди.

Ўрунов кичик жароҳат оқибатида амирликлар билан ўйинни ўтказиб юборади.


Мақола муаллифи

Теглар

БАА Остон Ўрунов Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made