Ўзбекистоннинг тўрт жамоаси ОЧЛда иштирок этади
Спорт
−
23 Август 2023 8133 1 дақиқа
Кеча, 22 август куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг (ОЧЛ) саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг икки клуби ОКМК ва “Навбаҳор” саралашда Қатар жамоалари билан тўқнаш келиб, ғалаба қозонди.
Ҳар икки ўйинга Қатар мезбонлик қилди. Миржалол Қосимов мураббийлигидаги Олмалиқнинг ОКМК клуби “Ал-Араби” билан баҳс олиб бориб, кичик ҳисобда зафар қучди. Ягона голни 70-дақиқада Олмалиқнинг испаниялик легионери Рубен Санчес киритди.
Самвел Бабаян бошчилигидаги Наманганнинг “Навбаҳор” клуби “Ал Вакра” билан тўқнаш келди. Ўйиндаги ягона гол қўшимча бўлимнинг биринчисида Дониёр Абдуманнопов томонидан киритилди.
Шундай қилиб, “Навбаҳор” ва ОКМК ОЧЛнинг 4-саватидан жой олди. Бу жамоалардан ташқари “Пахтакор” ва “Насаф” мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. 24 август куни Куала-Лумпурда гуруҳ босқичига қуръа ташланади.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль